Reset Password

click to enable zoom
Loading Maps
We didn't find any results
open map
Make a Reservation
Advanced Search
Your search results
08.01.2019

Норвегия: қандай қилиб тезкорлик билан вертолёт буюртма қилиш мумкин

Норвегияда вертолёт ижараси ёқимли нарсаларни фойдалилари билан бирлаштиришга имкон беради: белгиланган жойга тезлик билан етиб бориш ва катта баландликдан гўзал манзаралардан ҳузурланиш мумкин. Бу мамлакатда ҳаво экскурсиялари оммабоп эканлиги бежиз эмас.


Бутун дунёдан сайёҳлар бу ерга тоғларни, музликларни, чуқур қирғоқолди фьордларни, Гломм, Кларэльвен, Логен, Драмменсельв дарёларини, кўлларни, миллий боғларни ва шаҳарларнинг бетакрор меъморий обидаларини кўриш учун келишади. Бир кун ичида барча қизиқарли жойларни қамраб олишга, AVIAV TM (Cofrance SARL) компаниясининг шахсий ҳаво кемасида амалга ошириладиган пароз ва шахсан Сизга мослаб тузилган экскурсион Дастур ёрдам беради.

Биз вертолётларни мамлакатнинг керакли нуқтасига тақдим қиламиз, булар Осло, Берген, Тронхейм, Ставангер, Кристиансанн каби йирик шаҳарлар ёки кичик қишлоқлар ҳамда тоғ-чанғи курортлари бўлиши мумкин, агарда уларда ҳаво кемаси қўнадиган майдончалар мавжуд бўлса.

Вертолетларни онлайн бронлаш тизими

Зарур бўлган йўналиш бўйича вертолётни буюртма қилиш учун, ушбу сайтда махсус шаклни тўлдиринг. Рейсни тасдиқлаш учун қуйидаги маълумотлар зарур:

1. учиш ва етиб бориш пунктлари,
2. жўнаш вақти ва куни,
3. йўловчилар сони,
4. Сиз билан болалар ҳам сайёҳат қиладими,
5. ўзингиз билан уй ҳайвонларини ҳам олишни режалаштираяпсизми,
6. багажингизнинг таҳминий вазни,
7. ўлчамлари йирик ва ностандарт юклар мавжудми,
8. вертолетнинг қайси русумига буюртма беришни хоҳлар эдингиз.

Маълумот билан таншгач AVIAV TM (Cofrance SARL) менеджери, агар ўзингиз вертолёт русумини танлашга қийналаётган бўлсангиз, танлашга ёрдам бериб юборади. Сўнг Сизга рейснинг қийматини маълум қилишади ва вертодромгача автомобилда трансфер каби қўшимча хизматлардан фойдаланишни таклиф қилишади.

Агар шартлари Сизга маъқул бўлиб қолса, у ҳолда сайёҳатга тайёргарлик кўришни бошлаш мумкин: рейсни ташкил қилишни бизнинг компаниямиз ўз зиммасига олади.

Шундай қилиб, Норвегияда вертолётни ижарага олиш – бу мижоз учун ҳеч қандай бюрократик қийинчиликларни тақдим қилмайдиган очиқ хизмат. Сиз шунчаки йўналиш ва кунни белгилайсиз – қолганини AVIAV TM (Cofrance SARL) ходимлари бажаришади. Вертолётли такси Сизни зарур жойга саноқли дақиқаларда етказиб қўяди. Ўз вақтингизни тежанг ва парвознинг бетакрор эркинлигидан ҳузурланинг!

Category: Услуги

Leave a Reply

Your email address will not be published.