Reset Password

click to enable zoom
Loading Maps
We didn't find any results
open map
Make a Reservation
Advanced Search
Your search results
08.01.2019

Ниццада вертолёт бронь қилинг

Ниццада вертолёт ижарага олиш – ностандарт самарали қарорларни ёқтирадиганлар учун хизмат. Ҳаво кемаси масофани максимал даражада тезроқ босиб ўтишга, зарур бўлган юк миқдорини етказишга, қушлар учиши баландлигидан гўзал манзралардан баҳраманд бўлиш имконини беради.

AVIAV TM (Cofrance SARL) авиаброкери Ниццадан учиб кетадиган рейсларни бошқа воситачиларга нисбатан 50%га арзонроққа тақдим этади. Биз шаҳар хелиопортидан ишлаймиз ва мижозларимиз учун максимал даражада маъқул бўлган шартларни тақдим қиламиз.

Ниццада вертолётга буюртма қилиш турли усуллар билан амалга оширилиши мумкин:

1. сайтдаги бронлаш шаклини тўлдириш;
2. AVIAV TM (Cofrance SARL) менежери билан боғланиш;
3. офисимизга келиб юзма-юза учрашиш.

Мижозларнинг кўпчилиги онлайн резервлашни афзал кўришади, чунки бунинг учун Интернетга кириш ҳуқуқи бўлган электрон қурилма бўлса етарли бўлади.

Сўровнома шаклини қуйидагиларни кўрсатган ҳолда тўлдиринг:

• қизиқтираётган йўналиш;
• парвознинг санаси ва вақти;
• сайёҳатчилар сони;
• ҳаво кемасининг русуми;
• болаларингиз (уларнинг ёши) ҳам Сиз билан учишадими;
• юкларингизни таҳминий вазни ва ўлчамлари;
• қўшимча истаклар.

AVIAV TM (Cofrance SARL) менежери Сизнинг сўровингизга ишлов беради ва рейс қийматини ҳисоблаб беради.

Вертолет ижарасининг нархи нимага боғлиқ

Ниццада вертолёт ижараси ҳар қандай йўналиш учун мавжуд. Ҳам шаҳар атрофида жойлашган Мовий Соҳил ва Провансга, ҳам дейлик, тоғли курортлар каби узоқ масофаларга осонлик билан етиб бориш мумкин. Сайёҳлар орасида Мерибель, Валь-Торанс ва Куршевельга рейслар машҳур ҳисобланади. Қуийида Ниццадан ушбу йўналишлар бўйича нархлар келтирилган:

бир моторли вертолетлар:
Н 125 – 5 ўринли – 5650 евро,
Н 125 – 6 ўринли – 6100 евро,
Н 130 – 6 ўринли – 6700 евро.

икки моторли:
AS 355 – 5 ўринли – 10300 евро,
AW 109 SP – 4 ўринли –13300 евро,
Bell 429 – 6 ўринли –18700,
H 155 – 6–8 ўринли – 24700.

Алмаштириш осон, нархи бевосита ҳаво кемасининг русумига боғлиқ. Ушбу йўналиш бўйича тежамкор вариант бир йўловчига 1015 еврога тўғри келади. У базавий комплектацияли, бир моторга эга бўлган Н-125 вертолётида амалга оширилади, бу ерда қулайликлардан фақат эргономик ўриндиқлар ва шовқинни тўсиш мавжуд.

Ҳашаматли вариант учун бир нафар сайёҳатчи 4015 евро тўлайди. Ушбу прейскурант бўйича Н-155 нинг энг қиммат модели чидамли теридан ишланган мебельга, минибарга, индивидуал кондиционерлаш ва ёритишга, мультмедиа кўнгилочар тизимига, Интернетга кириш ва эксклюзив интерьерга эга.

Сизга ёққан русумни танланг ва уни сайтда бронь қилинг. Агар Сиз ҳаво кемасининг бошқа версиясини афзал кўрсангиз, бу ҳақида сўровда кўрсатиб ўтинг, ва AVIAV TM (Cofrance SARL) Сизга керакли вариантни тақдим қилади. Францияда вертолётларни ижарага олинг ва ҳузурланиб сайёҳат қилинг!

Category: Услуги

Leave a Reply

Your email address will not be published.